Украинадаги вазиятни ҳал қилиш учун Трампнинг энг яқин одамлари ишга киришади
АҚШ етакчиси Дональд Трамп унинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер Украина бўйича музокараларда прогрессга эришишга қодир, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда «Politico» журналисти Даша Бернс Америка маъмуриятидаги манбасига таяниб, «X» ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.
«У Стив ва Жаред ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқа олишига ишонади ва уларга тўлиқ ишониб топширади», — дея Америка ҳукумати вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган журналист.
