Улар жон жаҳдлари билан киришиди. Биз-чи?! Биш қачон бундай ишга қўл урамиз?!
Европа ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларни чеклашни муҳокама қилмоқда
Австралия 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаганидан сўнг, Европа давлатларида ҳам шунга ўхшаш чоралар муҳокамаси жадаллашди. Асосий сабаб — ўсмирлар руҳий саломатлигига салбий таъсир ва токсик контент хавфи.
Франция 15 ёшгача бўлганлар учун чекловни қўллаб-қувватлади, Испания раҳбарияти эса болаларни “рақамли ёввойи Ғарб”дан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади. Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен умумевропа ёш чегараси ғоясини маъқуллади. Италия, Греция, Португалия ва Данияда ҳам шундай ташаббуслар кўриб чиқилмоқда.
Мутахассислар узоқ вақтли “скроллинг”, агрессив контент ва ижтимоий босим депрессия ва бошқа муаммолар хавфини оширишини қайд этмоқда. Шу билан бирга, экспертлар фақат тақиқлар етарли эмаслигини таъкидлайди. Муаммо платформаларнинг ўзида — диққатни ушлаб туришга қаратилган алгоритмлар, чексиз лента ва автойўлга қўйилган видеоларда.
Энг баҳсли масала — ёшни қандай аниқлаш. Ота-она розилиги модели ёки умумевропа рақамли ID тизими таклиф этилмоқда. Бироқ технологик компаниялар ва ҳуқуқ ҳимоячилари чекловлар ортиқча назорат ва иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.
Европада ягона стандарт жорий этилиши эҳтимоли паст, чунки тартибга солиш миллий ваколатга киради. Шу боис давлатлар бир йўналишда ҳаракат қилмоқда, аммо турли тезлик ва турли ёш чегаралари билан.
Муҳим савол эса очиқ қолмоқда: болаларни ҳимоя қилиш билан рақамли эркинликлар ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкин?
