Юрагингизни бир оз титратдими?!

Юрагингизни бир оз титратдими?!

Бугун ўзингиздан сўранг…
Бугун тинч бир лаҳзада,
одамлардан эмас — қалбингиздан сўранг:
Аллоҳ мендан розими?
Мени нима учун яратган бўлса, шу йўлдаманми?
Ёки умрни шунчаки ўтказяпманми?..
Ота-онам мендан розими?
Ёки рози қилишга улгурмай қолдимми?..
Устозларим-чи?
Берган илмини, қилган меҳнатини оқладимми?
Фарзандларим-чи?..
Қиёмат куни улар:
“Бизга Аллоҳни танитмадинг,
намозни севдирмадинг,
дуони ўргатмадинг…”
демайдими?..
Қалбингизда жавоб бор…
Сиз уни эшитдингиз.
У жавоб сизни хотиржам қилдими?
Ёки юрагингизни бир оз титратдими?..
Агар хотиржам бўлмасангиз —
ҳафсалани туширманг.
Ҳали нафасингиз бор, ҳали имконият бор.
Бугундан бошланг.
Ҳар Бир намозни тўғри қилиб ўқинг.
Бир “кечир” сўзини айтинг,ўйланманг…
Бир фарзандингизни бағрингизга босиб,
Аллоҳ ҳақида гапиринг, Уни танитинг, ибодатни ўргатинг…
Эрта кеч бўлиши мумкин.
Аммо бугун — имконият бор.
Инсон ўзини алдамаса,
ҳаёти ўзгаради.
Қалбдаги савол жавоб — азоб эмас,
у ҳидоятнинг эшигидир
Дўстларингизга ҳам юборинг: