Эҳ-ҳе, шунча касалликка давоми?!
Юрак касалликлари ва суяк мўртлигидан (остеопороз) ҳимоя қилади
Исфаҳон (Эрон) юрак-қон томир тадқиқотлари институтига қарашли Физиология тадқиқот маркази олимлари томонидан 2014 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, анор кучли антиоксидант бўлиб, флавоноидлар, антоцианинлар, пуник кислота, эллагитаннинлар, алкалоидлар, фруктоза, сахароза, глюкоза ва оддий органик кислоталар каби бирикмаларга бой.
Шунингдек, у вирусга қарши, қон босимини туширувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бошқа компонентларга ҳам эга.
Тадқиқотда анордан саратоннинг бир неча турлари, юрак-қон томир касалликлари, суяк мўртлиги (остеопороз) ва ревматоид артритнинг олдини олиш ва даволашда фойдаланиш мумкинлиги таъкидланган. Бундан ташқари, у яраларни битишини яхшилайди ва репродуктив тизим учун фойдалидир.
Анор меваси простата саратонини даволашда қўлланилиши мумкинлиги, чунки у саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатиб, уларнинг нобуд бўлишини рағбатлантириши мумкинлиги исботланган.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, ачитқили анор шарбати янги анор шарбатига нисбатан икки баробар кўпроқ пролиферацияга қарши таъсирга эга бўлиб, кўкрак саратони ҳужайраларига қарши курашади. Шунингдек, анор уруғининг ёғи ҳам саратон ҳужайраларининг маълум бир қисмининг кўпайишини тўхтатади.
Тери саратонида ҳам фойдаси бор. Сичқонлар устида ўтказилган тадқиқотларда анор ёғи ўсимта пайдо бўлиш даражасини 7% га пасайтириш орқали кимёвий ҳимоя (химиопрофилактика) самарадорлигига эга эканлиги исботланган.
Бактерияларнинг микробларга қарши дори воситаларига чидамлилиги ортиб бораётганлиги сабабли, доривор ўсимликлар муқобил воситалар сифатида кўриб чиқилмоқда. Анор ўзининг микробларга қарши хусусиятлари туфайли маъқулланган. Қуритилган анор пўсти кукуни сийдик йўллари инфекциясига сабаб бўлувчи асосий бактериялардан бирига қарши курашишда юқори қобилиятга эга эканлиги исботланган.
