Ҳиндистон 30 млрд еврога қирувчи самолётлар сотиб олади

Ҳиндистон 30 млрд еврога қирувчи самолётлар сотиб олади

Ҳиндистон ҳаво кучлари ва денгиз флоти 114 та француз Rafale қирувчи самолётини сотиб олади.

Шартноманинг умумий қиймати тахминан 30 миллиард еврони ташкил этади. Le Monde нашрининг хабар беришича, шартнома Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ҳиндистонга тўрт кунлик ташрифи давомида имзоланади.

Шартноманинг умумий шартлари Макроннинг ташрифидан бир неча кун олдин эълон қилинди. Томонлар шартноманинг техник ва тижорат шартлари бўйича ҳали келиша олишмади. Ҳиндистон аллақачон ўзининг ҳаво кучлари ва денгиз флоти учун 62 та француз қирувчи самолётини сотиб олган.

Макроннинг Ҳиндистонга сафари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга бағишланган. Франция президенти аллақачон Мумбайга ташриф буюрган, у ерда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва бир нечта инвесторлар билан учрашган ва кейин сунъий интеллект бўйича конференцияда иштирок этиш учун Ню-Деҳлига борган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: