Унинг жонида қасди бор эди, десак!… (видео)
Бу ҳам ҳақиқатга кўп мос келавермайди. Ахир тикон кирса танангиз қанчалик зирқирайди. Бу ерда бутун бошли одам, мошина капоти устига йиқилиб, олди ойнани синдириб юбораяпди. Зарбдан қанчалик оғриқ келади… Назаримизда шундай йўл билан пул ортирувчилар ҳам тархида қолган. Аммо унинг қилган қилмиши… Видео тасвирларида ҳайдовчининг айби умуман кўринмайди. Тезлик маромда. Ўз йўлида кетаяпди. Пиёдалар йўлакчаси ҳам йўқ. Сал нарида светофор яшил ёниб турибди… Бироқ суд ҳайдовчини айбдор қилган. Нега? Нима ҳайдовчи одаммасми? Худди шу ҳолатда, қани унинг хатоси, айби?.. Бунақанги шароитда ҳеч бир ҳайдовчи бошқача чора кўролмайди… Ғалати… Агар шу ҳолатда айбдор топмиш керак бўлса, унда ўтиш мумкин бўлмаган жойдан ховлиққанча югуриб ўтган пиёда айбдор. Бошқача бўлиши мумкин эмас…
