Ёмон майшат қилаяпманда!!!
Қалай. Ғўдаймасанг ҳам бўларкан-ку! Англияда мен бор эканман сенга шимилдирқ ҳам йўқ. Бир марта сени обдон мақтагандим. Эсингдами. Эсингдан чиқдими?! «Ҳозир, «Арсенал», тенгсиз. Унга тенглашиб бўлмайди. Мураббий эса беткарор. Иқтидорини чеки-чегараси йўқ», дегандим. Эсладингми?! Ўша гапларни бекордан бекорга айтмаганман. Мақсадим ҳамма одамларнинг назарларини сенга қаратиш эди. Ҳамма сенга қарадими, демак уларнинг ораларидан ҳеч бўлмаса биттасида «кўз» бор. Ўша «кўз»ни сенга тегишини ва сен назарланиб, тахтдан оғдарилиб тушишингни истадим. Аммо-лекин кетма-кет икки марта дурранг ўйнаганинг ёмон зўр иш бўлди… Шу кетишда бошқа жамоалар менга иш қолдиришмайди. Мен билан тўқнаш келгунингча сиробинг тўғирланиб қолади!!!
