Нега кивини пўсти билан ейиш тавсия этилади?

Нега кивини пўсти билан ейиш тавсия этилади?

Кивини пўсти билан ейиш мумкинми?

Кўпчилик кивини арчиб истеъмол қилишга одатланган. Бироқ бу мева пўсти ҳам озуқавий моддаларга бой. Унинг дағал туклари, нордон таъми ва клетчаткаси кўплиги сабабли ҳамма ҳам пўсти билан ейишга журъат қилмайди.

Киви пўсти фойдали жиҳатлари

Мутахассислар таъкидлашича, киви пўстида қуйидаги моддалар кўп миқдорда учрайди:

ўсимлик толаси

фолий кислотаси

Е витамини

антиоксидантлар

калий, магний ва темир

Демак, пўстини арчиб ташлаш орқали ушбу фойдали моддаларнинг бир қисмини ҳам йўқотамиз.

Кимларга тавсия этилмайди?

Кивини пўсти билан ейиш барча учун ҳам мос эмас. Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёт бўлиш керак:

гастрит

ошқозон яраси

колит

оғизда яра ёки юқори сезгирлик

3 ёшгача бўлган болалар

Мевадаги кислота ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини безовта қилиши, пўстдаги майда тукчалар эса оғиз бўшлиғини тирнаши мумкин.

Қачон пўсти билан ейиш мумкин?

Агар ошқозон-ичак билан боғлиқ муаммоларингиз бўлмаса ва таъми сизга ёқса, кивини пўсти билан истеъмол қилиш мумкин. Бу ҳолда мевадан олинадиган фойда янада ортади.

Кивини пўсти билан қандай ейиш керак?

Қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинг:

Пишган мевани танланг. Бармоқ билан босилганда бир оз юмшоқ бўлиши керак.

Яхшилаб ювинг. Оқар сувда ювиб, юмшоқ чўтка ёки губка билан артинг.

Қаттиқ бандини кесиб ташланг.

Бўлаклаб истеъмол қилинг. Иккига бўлиб, ингичка доирачаларга кесиш ейишни осонлаштиради.

Таъми ўзгарадими?

Ҳа, пўсти мева ичига нисбатан бироз тахирроқ. Хом кивида аччиқлик кучлироқ бўлади, пишганида эса ёқимли нордонлик сезилади. Смузига қўшилганда эса фарқ деярли билинмайди.

Кунига қанча киви ейиш мумкин?

Киви таркибида кислота ва клетчатка кўп бўлгани сабабли:

кунига 2–3 дона етарли;

пўсти билан ейишни 1 донадан бошлаб, организм реакциясини кузатиш керак.

Ортиқча истеъмол қилиш жиғилдон қайнаши ёки ич кетишига олиб келиши мумкин.

Кивини доим ювиш шартми?

Албатта. Етиштириш ва ташиш жараёнида мева турли воситалар билан ишловдан ўтади. Шунинг учун у тоза кўринса ҳам, яхшилаб ювиш керак. Энг мақбул усул — оқар сув остида чўтка билан ювиш. Истасангиз, содали сувдан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: