Ўша пайтда у уйда тирик қолган ягона киши эди!..
Мустафа Саддам Ҳуссейн — XXI асрнинг энг жасур болаларидан бири сифатида тилга олинади.
Американинг нуфузли нашри The New York Times уни «XXI асрнинг энг жасур ва қўрқмас боласи» деб атаган.
Ироқлик 14 ёшли Мустафа — Саддам Ҳуссейннинг набираси бўлиб, шайх Навваф Зейдан қароргоҳига қилинган ҳужум чоғида америкалик махсус бўлинма ҳарбийларига қўлида автомат билан қаршилик кўрсатган сўнгги инсон бўлган.
Ўша пайтда у уйда тирик қолган ягона киши эди. Унинг ёнида отаси Қусай Ҳуссейн, амакиси Удай Ҳуссейн ҳамда уларнинг қўриқчиси Абдель-Самаднинг жасадлари ётарди.
Операцияда иштирок этган америкалик ҳарбийларнинг гувоҳлик беришича, уйга бостириб кирилган пайтда Мустафа уларга автоматдан ўқ узган.
400 нафар америкалик ҳарбий уйни қуршаб олганига қарамай, у қаршиликни давом эттирган. Кўз ўнгида отаси ва амакиси ўлдирилганидан сўнг ҳам, у снайпер милтиғидан ўқ узиб, 14 нафар америкалик пиёда аскарни йўқ қилгани таъкидланади.
Мустафа билан тўқнашув қарийб олти соат давом этган. Уни ўлдиришганидан кейин америкалик ҳарбийлар шунча вақт давомида уларга бор-йўғи бир киши қарши турганига ишонишга қийналишган. Энг ҳайратланарлиси эса, бу инсон аслида ёш бола бўлганидир.
Мақола якунида The New York Times журналисти Роберт Ейск шундай ёзади:
«Агар бизда шундай бола бўлганида, ҳар бир шаҳарда унга ҳайкал ўрнатган бўлардик. Унинг жасорати ҳақида ҳамма жойда гапирилар, у ўсиб келаётган авлод учун ибрат намунаси бўлар эди».
