БУРУНГА ДОРИ ТОМИЗГАНДА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

БУРУНГА ДОРИ ТОМИЗГАНДА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунга дори томизганда рўза очилади. Чунки томизилган дори ҳалқум орқали ичкарига ўтади. Сиз Рамазон ойи давомида махсус суртма (маз) шаклидаги дори воситалардан фойдаланишингиз, уни бурнингизнинг ичига суртиб, димоғингизни очишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам юборинг: