Режада Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоманаий ва унинг ўғли Можтабани жисмонан йўқ қилиш ҳам бор!
Axios: Трамп маъмурияти Эронга нисбатан куч ишлатишдан тортиб, янги ядровий келишувгача бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда!
Axios портали АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмуриятида Эронга нисбатан ҳаракатларнинг кенг кўламли вариантлари — янги ядровий битим тузишга уринишдан тортиб, куч ишлатиш сценарийларигача муҳокама қилинаётгани ҳақида материал эълон қилди.
Нашр муаллифлари Барак Равид ва Марк Капутонинг маълумотларига кўра, Оқ уй Теҳронга уранни фақат «рамзий» равишда бойитишга рухсат берилиши мумкин бўлган вариантни кўриб чиқишга тайёр, башарти бу ядровий қурол яратиш имкониятини бутунлай истисно қилса.
Шу билан бирга, Axios’нинг юқори лавозимли манбаларига таяниб ёзишича, Пентагон Трампга бир нечта ҳарбий вариантларни тақдим этган. Ушбу сценарийлар қаторига Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хаменеи, унинг ўғли Можтаба ва раҳбариятнинг бошқа вакилларини жисмоний йўқ қилиш режаси ҳам киритилган.
Манбалардан бирининг тасдиқлашича, бундай режа Трампга бир неча ҳафта олдин тақдим этилган, бироқ ҳозирча у бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.
