Хотининга ҳамма сирингни айтаверма!..
Оила раҳбари бўлган эркак барча сирларни хотинига айтмаслиги керак. Хотин зуҳд ва тақво соҳиби бўлса ҳам, арзимаган нарсадан хафа бўлиб, эр сирларини очиб қўйиши мумкин.
🔺Эр хотинига нисбатан кўп сўзлик бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.
🔺Эркакнинг кўп уйда ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-хотин ўртаси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хусусга эътибор бериш керак.
🔺Эркак хотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий хизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр муҳаббат ва шавқат қанотларини паст ва майин тутиши керак.
✍️Абу Ҳомид Ғаззолий
