Контр-Страйк мияни ривожлантиради — буни олимлар исботлади
230 нафар CS ўйинчиси иштирок этган тадқиқот натижаларига кўра, ушбу шутер ўйини ҳақиқатан ҳам когнитив қобилиятларни оширади.
Натижалар нима деди?
• Ўйинчилар қарор қабул қилишда ўртача 89 миллисекундга тезроқ;
• Бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифага ўтиш қобилияти кучли;
• Тактик фикрлаш даражаси юқори;
• Стрессга чидамлилик ошади — бу шифокор, авиадиспетчер ва трейдер каби касбларда жуда муҳим. Демак, гап шунчаки ўйин эмас — бу реакция, диққат ва тез таҳлил қилиш қобилиятини машқ қилишдир.
