Мен ўлсам, сен. Сен ўлсанг у. У ўлса, нарги. Агар у ҳам ўлса унинг ўрнибосари!..
Эрон раҳбарияти уруш ва ҳокимият ворислигига тайёргарлик кўрмоқда!
Теҳрондаги олий ҳокимият доираларига яқин бўлган бир неча муҳим шахслар The New York Times газетасига телефон орқали интервью бериб, Америка жамоатчилигини Ислом Республикасига қарши уруш Трамп кутган натижани бермаслигига ишонтиришга ҳаракат қилишди.
Ворислик режаси ва янги тайинловлар: Эронлик юқори мартабали манбалар, жумладан, Оятуллоҳ Али Хоманаий девонига яқин шахснинг сўзларига кўра, Олий раҳбар уруш пайтида ўлдирилган тақдирда ўз ўрнини эгаллайдиган бир неча ворисларни тайинлаган. Хаманаий фуқаролик ва куч ишлатар тузилмаларининг барча асосий раҳбарларига ҳам шундай кўрсатма берган: уларнинг ҳар бири раҳбарият ҳалок бўлган тақдирда қарор қабул қила оладиган тўрттадан ўринбосарга эга бўлиши шарт.
NYT мухбири Фарназ Фассихи билан суҳбатлашган теҳронлик манбаларнинг таъкидлашича:
-
Давом этаётган музокараларга қарамай, ҳукмрон доиралар уруш бошланишига тўлиқ ишонишмоқда.
-
Сўнгги саккиз ой давомида Эрон раҳбарияти ўтган йилги урушда йўл қўйилган хатоларни тузатишга ҳаракат қилди.
Али Ларижанийнинг роли: Ўша воқеалардан сўнг Али Хоманаий бошқарув жиловини амалда Али Ларижанийга топшириб, уни Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари этиб тайинлаган эди. Янада вайронкор янги уруш бўсағасида, Ларижанийга Олий раҳбар ҳалок бўлган тақдирда мамлакатни бошқариш вазифаси юклатилган.
Ҳокимиятни топшириш механизми: Хоманаий шу тариқа мамлакатни ҳам урушга, ҳам ҳокимиятни топширишга тайёрламоқда. Бироқ, Ларижаний расман «Олий раҳбар» бўла олмайди, чунки бу лавозим фақат диний етакчи — Оятуллоҳга тегишлидир. Бу ўринга Президент Раисий номзод бўлиши мумкин эди, аммо у Озарбайжондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлди.
Хулоса: Али Ларижаний 1970-йилларда Хоманаий томонидан ишлаб чиқилган қонунга мувофиқ, мамлакатни бошқариш учун янги муносиб «фақиҳ» (ислом ҳуқуқшуноси) топилгунга қадар Эроннинг амалдаги раҳбари бўлиб қолади.
