Собиқ эри қулоқ ва бурнини кесиб ташлаган келин муваффақиятли операция қилинди

Собиқ эри қулоқ ва бурнини кесиб ташлаган келин муваффақиятли операция қилинди

Москвада шифокорлар эри қулоқ-бурнини кесиб ташлаган қирғизистонлик аёлнинг қулоғини тиклади.

Асель Ногойбаевага 2024-йилда собиқ эри бурни ва қулоқларини кесиб ташлаган эди ва бу ҳолат Қирғизистонда жамоатчилик резонансига сабаб бўлган.

Москвадаги шифокорлар қулоқни тиклаш операциясини муваффақиятли ўтказган. Шунингдек, аёлда бурнни тиклаш бўйича яна бир нечта операцияларни ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 20 сентябрь куни 36 ёшли Асел Ногойбаева кўплаб пичоқ жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган эди. Собиқ турмуш ўртоғи Азамат Эстебесов аёлнинг қулоқлари ва бурнини кесиб ташлаган ҳамда баданига аёвсиз равишда тиғ билан жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси («Соғлиққа оғир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этишда гумонланувчи сифатида 39 ёшли собиқ эр қўлга олинган.

2024 йил 26 январь куни Соқулуқ туман суди айбланувчини 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Суд қарорига кўра, маҳкум Асел Ногойбаевага 2 миллион сом товон пули, шунингдек, давлат фойдасига 80 минг сом жарима тўлаши белгиланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: