Тошкентда 2007 йилда туғилган ҳайдовчи Gentra автомашинасини бошқариб, оммавий ЙТҲга сабабчи бўлди
Автомобиль ўз йўналишида ҳаракатланаётган бошқа машина билан тўқнашиб, сўнг қарши йўналишга чиқиб кетган, натижада светофорни синдириб, учинчи автомашинага ҳам тегиб кетган.
Жароҳат олганлар бор. ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
