Фарғонада болалар заҳарланиши ҳолати Сенатор назоратига олди
Фарғона шаҳридаги айрим давлат боғчаларида болаларнинг саломатлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига Фарғона шаҳридаги 2-, 58- ва 61-сонли мактабгача таълим ташкилотларидаги болалар тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда оғриқ, ҳолсизлик, кўнгил айниши, ич ўтиши белгилари орқали мурожаат билан келишган.
Фарғонадан сайланган сенатор мазкур ҳолатни шахсий назоратига олганини билдириб, вазият юзасидан тегишли идоралар томонидан текширув ишлари олиб борилаётгани ва болалар саломатлиги биринчи ўринда эканини таъкидлади.
