Гвардиола нима сабабдан Диаш ўрнига Ҳусановни майдонга туширгани маълум бўлди

Гвардиола нима сабабдан Диаш ўрнига Ҳусановни майдонга туширгани маълум бўлди

АПЛнинг 27-турида «Манчестер Сити» ўз уйида «Ньюкасл» жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлим аввалида Рубен Диаш ўрнига майдонга тушди.

Ҳимоячи қолган дақиқалар давомида ишончли ҳаракат қилиб, жамоасининг муҳим 3 очкони қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. Қатор статистик порталлар Ҳусановнинг ўйинини ижобий баҳолади. Хусусан, SofaScore нашри легионеримизга 7 балл қўйди.

«Манчестер Сити» фаолиятини ёритувчи манбаларнинг ёзишича, Пеп Гвардиоланинг Диаш ўрнига Ҳусановни майдонга тушириши тўлиқ тактик қарор бўлган.

Маълумот учун, кейинги турда «шаҳарликлар» сафарда «Лидс»га қарши майдонга тушади. Учрашув 28 февраль куни бўлиб ўтади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: