Самарқандда ариқдан сув ўтказиш масаласида жанжаллашиб қолган ука ўз акасини отиб ўлдириб қўйди

Самарқандда ариқдан сув ўтказиш масаласида жанжаллашиб қолган ука ўз акасини отиб ўлдириб қўйди

Самарқандда ариқдан сув ўтказиш масаласида чиққан жанжал ортидан ука ўз акасини ов милтиғи билан отиб ўлдириб қўйди.  Жорий йилнинг 12 февраль куни соат 11:30 ларда Нарпай тумани, “Ҳўжакарзон” маҳалласидаги фермер хўжалиги ҳудудида А.С. ариқдан сув ўтказиш масаласида акаси У.С. билан жанжаллашиб қолган. Ушбу келишмовчилик вақтида А.С. ўзига тегишли “ИЖ-18” русумли ов қуроли билан У.С. га бир маротаба ўқ узиб, уни қасддан ўлдирган.

Суд-тиббиёт экспертиза бўлинмасининг дастлабки маълумотида, марҳум У.С. нинг танасида, яъни калла, юз, бўйин аъзоларининг очиқ шикасти, пешона чап лунж иккала елка бўғини олд юзаси, ўнг елка соҳаларида ов қуролидан ўқли шикастланиш, очиқ калла мия шикасти, пешона суягини очиқ синиши, бош мия тўқимасини ўқли шикастланиши, юз суякларини очиқ парчаланиб синиши, 4 ва 5 бўйин умирткаларини парчаланиб синиши, орқа мияни ўқли шикастланиши ташхиси қўйилиб, унинг ўлими ташқи қон кетишидан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 12 февраль куни Нарпай туман прокуратураси томонидан А.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: