Теҳроннинг Трампга жавоби: Босим остида музокаралар ва ён беришлар бўлмайди
Эрон президенти Масуд Пезешкиан Теҳрон Вашингтоннинг босими остида ва Ислом Республикасига зарбалар бериш билан боғлиқ таҳдидлари соясидаги музокараларда ён бермаслигига ишонтирди.
«Al Jazeera» хабарига кўра, Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронни ядровий досье бўйича келишувга эришишга мажбурлаш учун мамлакатга нисбатан чекланган зарбалар бериш эҳтимоли ҳақидаги баёнотига шу тарзда муносабат билдирган.
«Биз бу муаммолар босими остида синмаймиз. Дунё кучлари қўрқув намойиш этиб, бизни бош эгишга мажбур қилмоқчи. Сиз қийинчиликлар олдида қандай матонат кўрсатган бўлсангиз, биз ҳам шундай чидаймиз», — деди у Форс кўрфазида кучайиб бораётган кескинлик фонида.
