У балога грифтор бўлганидан шунчалик хурсанд-ки!..

У балога грифтор бўлганидан шунчалик хурсанд-ки!..

Юз тузилишидаги кескин ўзгаришлар (бўртиб чиққан ёноқлар) билан машҳур бўлган украиналик блогер Анастасия Покрещук навбатдаги пластик жарроҳлик амалиёти натижалари билан бўлишиб, ўзининг янги қиёфасини намойиш этди. Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг ташқи кўринишидаги бундай трансформацияни ижобий қабул қилишмади. Ҳатто кўплаб кузатувчилар келажакда адашиб бундай натижага дуч келмаслик учун, ушбу амалиётни бажарган шифокорнинг исм-шарифини ошкор қилишни сўраб, кесатиқ аралаш изоҳлар қолдиришди.

Покрещукнинг ўзи эса янги қиёфасидан мамнун ва ўзини «гўзаллик идеали» деб ҳисоблайди. Настя ўз қарашларини шундай изоҳлайди: «Агар менинг гўзаллик ҳақидаги тасаввурларим ижтимоий меъёрлардан фарқ қилса, бу менинг хуниклигимни англатмайди, балки шунчаки ўзгача эканимни билдиради».

Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: