Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқ, шимолда 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда  куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: