Домла, негадир мен шуни қабул қилолмайман!..

Домла, негадир мен шуни қабул қилолмайман!..

Ишонинг, шундай. Дўхтирлар ва диний олимларни даромад манбалари ҳар бқалай бошқача бўлиши керак деб ўйламайн. Худо кўрсатмасин ҳозир битта дўхтирга ишингиз тушсин, камида терингизгача шилиб олади. Агар «юпинироқ» бўлсангиз, ўлишингиздан бошқа чорангиз қолмайди. Дўхтирларнинг оддийларни бир кўриб қўйишлари ҳозир 200 000 сўм. Бунинг учун унинг беш дақиқа ҳам вақти кетмаслиги мумкин. Бироқ нархи шундай. Тушунаяпсизми, бу қанчалик даҳшат. Кейин анализлар топширасиз. Уларга ҳам отни калласидан ҳам каттароқ пул тўлайсиз. Ана ундан кейин дорихонага югурасиз яна нархни белни синдирадиган даражада бўлган дориларни сотиб оласиз. У ёғи яна даволаниш жараёни… Хуллас, бой бўлмасангиз касал бўлманг. Касал бўлсангиз ўлинг, деган мантиқ бор бу ерда.

Худди шундай, домлалар ҳам аста секин Умра зиёратини (Умрани саёҳат. деб ўзгартириб олишган. Бу қанчалик тўғри?! Ёлғон бормасми, бу ерда!.. Саёҳат дейилмаса нархлар умуман ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин. Бироқ барибир Умра зиёратига ҳеч қандай ёлғон аралашмаслиги керак,назаримизда) ўзларининг даромад манбаиларига айлантириб олишаяпди. Айтайлик Рустамжон домла билан бирга борсангиз, 1750 доллар тўлайсиз. У кишисиз борсангиз арзон тўлайсиз… Ҳаммани ҳам бунча пул тўлашга қурби етмайди. Бироқ ҳамма ҳам Мадина-ю, Маккага боришни зиёратни қилишни истайди. Агар шунча пули бўлмаса шундай улкан савобдан қуруқ қолади…  Рустамжон домла билан бормаса кўп нарсани билмай қолиши мумкин… Аммо Рустамжон домла билимини сотади!.. Шундайми?!

Домла, даромаднинг йўли қандайдир бошқача бўлиши керак…  Ахир Пайғамбаримиз ҳам билганларини сотмаганлар-ку!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: