Эронда ҳарбий вертолёт бозорга қулаб тушди
Эронда ҳарбий вертолётнинг бозорга қулаб тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди — Al Arabiya.
Маълумотларга кўра, 24 феврал куни Эроннинг Исфаҳон вилоятида мамлакат армиясига тегишли вертолёт аҳоли гавжум бўлган бозорга қулаб тушган. Ҳалокат оқибатида вертолёт бортида бўлган икки учувчи, шунингдек, бозордаги икки нафар тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмган.
Расмийлар ҳодиса оқибатида бошқа жабрланганлар бор-йўқлигига аниқлик киритмоқда. Ҳалокат сабаблари ҳозирча эълон қилинмаган.
