Бекор айблаган эканмиз! Чунки уларнинг «қутирган», «шайтонлаган» даври экан!.. Сайтга кирингда ҳаммасини мен сизга айтиб бераман!..
Куни кеча анави валак-салак «Будё-Глимт» деган бир бало «Интер»ни шонасини қийшайтириб, синдириб ташлади… Бундан олдинги босқичда эса у «Ман Сити»ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирган эди. Ўшанда биз ҳаммамиз бир бўлиб «Ман Сити»ни гўрдан олиб гўрга тиққандик. Келиб-келиб шунгаям ютқазасанми дегандик. Гвардиолани эса қариган, ҳеч вақога ярамай қолган мураббийга чиқариб қўйган эди… Аммо ундай эмас экан. «Будё-Глимт» кейин «Атлетко»ни «жойи»ни солиб ташлади. Кейинги плеф оффда эса «Интер»ни ҳар икки ўйинда мажақлади. Шундан кўринадики, биз илгари номини эслаб қололмайдиган, ёзишга қийналадиган «Будё-Глимт» ҳақиқатдан ҳам «қутирган» экан. «Ман Сити» ва унинг мураббийда эса айб йўқ экан. Шўринг қурғурлар шунчаки рақибни айнан «шайтонлаш» даврига келиб қолибди. Ва майдондан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур бўлибди…
«Будё-Глимт» «Интер»ни қайси ҳисобларда янчганлигини кун аввалидаги мақолада берди…
