Ўзбекистонда тадбирларда бегараз иштирок этиш хизматини таклиф қилаётган шахслар пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда уч нафар фуқаронинг ифторлик маросимлари, тўй тантаналари ва бошқа оммавий тадбирларда бегараз (бепул) асосда иштирок этиш истаги билдирилган эълони тарқалди.
Эълон муаллифларининг таъкидлашича, улар таклифга биноан ўтказиладиган тадбирларга ҳеч қандай моддий манфаатдорликсиз ташриф буюришга тайёр эканликларини маълум қилганлар.
