Юлдуз Турдиева фарзандларининг санъат йўлидан кетишини хоҳламаслигини айтди
Хонанда Юлдуз Турдиева фарзандларининг келажакда санъат йўлини танлашини унчалик хоҳламаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, катта ўғли яқинда 17 ёшга тўлган ва вақти-вақти билан гитара чалиб туради.
Хонанда ўғли билан бўлган суҳбатини ҳам эслаб ўтди:
— “Меҳрож, санъатга қизиқишинг борми?” — деб сўраганман. Шунда ўғлим: “Ойи, бир бастакор қўшиқ ташабди, ўша қўшиқни мен айтсам бўладими? Жуда ёқди”, — деди. Мен эса: “Хўп, унда аввал менга айтиб бер-чи”, — дедим. Аммо у: “Йўқ, ойи, сиздан уяламан”, — деб жавоб берди, — дея ҳикоя қилади хонанда.
Шу билан бирга, Юлдуз Турдиева фарзандлари масаласида қатъий тақиқ йўқлигини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар болалари ҳақиқатан ҳам санъатга қобилиятли бўлса ва бу йўлда ўзини кўрсата олса, у ҳолда қаршилик қилмайди.
— Агар фарзандларим чиндан ҳам зўр бўлса, уларни тўхтатмайман. Чунки санъатни мажбуран тарк этиб бўлмайди — бу ички эҳтиёж, инсон касал бўлиб қолади, — дея қўшимча қилди хонанда.
