«Ўғлим, телефонинг бузилиб қолди шекилли, ҳеч овозинг келмайди…» — Бу гапни айтган онанинг кўзларидан ёш оқарди!..
Бир муваффақиятли тадбиркор йигит ҳикоя қилади: «Мен жуда банд эдим. Тўхтовсиз учрашувлар, шартномалар, миллионлар… Онам эса қишлоқда. Ҳар сафар қўнғироқ қилсалар, ‘Она, ҳозир бандман, ўзим чиқаман’, деб гўшакни қўярдим. Вақт ўтаверди. Бир куни онам телефон устахонасига бориб, устага йиғлаб: ‘Болам, мана шу телефонни тузатиб бер, бузилиб қолди шекилли’ дебди. Уста текшириб кўриб: ‘Онажон, телефонингиз соз-ку, нега бундай деяпсиз?’ деб сўраса, онаизор: ‘Унда нега ўғлимдан қўнғироқ келмаяпти? Соз бўлса, болам мени эсларди-ку…’ деб жавоб берибди».
Бу воқеани эшитганимда дунё кўзимга тор бўлиб кетди. Мен пулларим билан бахтлиман деб ўйлардим, аслида эса энг катта қашшоқ эканман…
Йигит уйига етиб борганида, онаси аллақачон оламдан ўтган эди. Унинг ёстиғи тагидан бир парча қоғоз чиқди. Унда шундай ёзилган эди:
«Болажоним, менинг жигаримни бир парчаси. Сен жуда бандсан, биламан. Чўнтагингдаги пулларинг кўп бўлсин, ҳеч кимга муҳтож бўлма. Мени кечир, сени ишингдан чалғитдим. Сенга қўнғироқ қилиб, овозингни эшитгим келаверарди. Агар телефоним бузилмаган бўлса ва сен атайлаб қилмаган бўлсанг, демак, мени эслашга вақтинг қолмабди. Майли, розиман…»
Йигит ўша куни дунёдаги энг қиммат машинасининг устига бошини қўйиб, ҳиққилаб йиғлади. Лекин энди онасининг овозини на минг доллар, на миллион доллар қайтара оларди.
Хулоса ўрнида: Эй дўстим! Сайтимиздаги ушбу мақолани ўқиб бўлган бўлсангиз, ҳозироқ телефонни қўлга олинг. Онангизга ёки отангизга қўнғироқ қилинг. «Онажон, сизни яхши кўраман, шунчаки овозингизни эшитгим келди» денг. Бу гап улар учун дунёнинг барча хазиналаридан қадрлироқ.
