Маккадаги Ҳарамда биринчи бўлиб истиқомат қилган аёл Ҳожар онамиз бўлганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи бўлиб иймон келтирган аёл Хадижа онамиз бўлганлар.

Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб қон тўккан аёл Ёсирнинг завжаси Сумайя бинт Хайёт бўлганлар.

Қуръони Каримда бир сура борки, у «Аёллар» деб номланган. У Қуръондаги иккинчи узун сурадир.

Денгизда биринчи бўлиб ғазот қилган аёл Умму Ҳаром бинт Милҳон бўлганлар.
Эй оналар, қизлар, аёллар! Нақадар қадри улуғ зотларсиз!
Дўстларингизга ҳам юборинг: