Японияда илк учувчисиз «учар такси» намойиш этилди

Японияда илк учувчисиз «учар такси» намойиш этилди

Япониянинг «SkyDrive Inc.» стартапи йўловчи ташиш учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратининг илк намойиш парвозини амалга оширди.

Бу ҳақда Япония ОАВлари хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, масофадан бошқариладиган «SD-05» инновацион транспорт воситаси «Mitsubishi Estate Co.» ва «Kanematsu Corp.» компаниялари томонидан ишлаб чиқилган. Аппарат ўзининг илк масофадан бошқариладиган парвозини Токио қўлтиғи узра амалга оширди. Парвоз тахминан бир ярим дақиқа давом этди ва аппарат қарийб 150 метр масофани босиб ўтди.

«SD-05» учувчисиз аппарати 12 та паррак ва аккумулятор батареялари билан жиҳозланган. Ушбу хусусиятлари туфайли у 15–40 километр масофани босиб ўта олади. Транспорт воситаси уч кишини ташиш учун мўлжалланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: