Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланди (Тўлиқ жадвал)
Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Абдуқодир Ҳусанов тўп сурадиган «Манчестер Сити» чорак финал йўлланмаси учун «Реал»га қарши ўйнайдиган бўлди.
Жуфтликлар билан танишинг:
“Реал Мадрид” — “Манчестер Сити”
“Будё-Глимт” — “Спортинг”
“ПСЖ” — “Челси”
“Нюкасл” — “Барселона”
“Галатасарой” — ”Ливерпул”
“Атлетико” — “Тоттенҳем”
“Аталанта” — “Бавария”
“Баер” — “Арсенал”
Дастлабки ўйинлар 10 ва 11 март кунлари бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари эса 17 ва 18 март кунлари ўтказилади.

