Нигерия расмийлари христианларга қарши тақиблар айбловларини рад қилди

Нигерия расмийлари христианларга қарши тақиблар айбловларини рад қилди

Нигерия ҳукумати ҳеч қачон диний тақиб сиёсати юритмаганини билдирди, деб хабар берди мамлакат ахборот вазири Муҳаммад Идрис 26-феврал куни.

«Нигерияда ҳеч қачон диний тақибга оид давлат сиёсати бўлмаган», деди Идрис. Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги зўравонликлар ҳукумат сиёсати ёки диний қарашлардан келиб чиқмайди, балки терроризм, уюшган жиноятчилик ва жамоалар орасидаги кескинликлар билан боғлиқ.

Ахборот вазири Нигерия конституцияси барча фуқароларга дин эркинлигини кафолатлашини ва айрим ҳудудлардаги хавфсизлик муаммолари ҳукумат сиёсати эмас, террорчи гуруҳлар ва бандитлар ҳаракатлари натижаси эканини қайд этди.

Идрис, шунингдек, Нигерия АҚШ билан стратегик ҳамкорликни қўллаб-қувватлашда давом этаётганини ва мулоқотга очиқ эканини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: