Диққат! Дубайдаги ватандошларимиз ҳам уруш хавфи остида. Тезроқ ватанга қайтинг!

Диққат! Дубайдаги ватандошларимиз ҳам уруш хавфи остида. Тезроқ ватанга қайтинг!

Эрон АҚШ объектларига ҳужум қилмоқда: Дубай, БАА, Қувайт ва Баҳрайнда кучли портлашлар бўлди.

Шунингдек, Баҳрайн пойтахтидаги АҚШ базасига Эрон зарбасидан кейин одамлар қочаётгани акс этган кадрлар тарқалди. Эрон бир вақтнинг ўзида БАА, Қатар ва Баҳрайнга зарба бергани, Қувайтда ҳам портлашлар бўлгани айтилмоқда. Иорданиядаги америкалик объектлар ва Саудия Арабистонидаги Принц Султон базаси ҳам нишонга олинган. Дубай ва Абу-Даби осмонида ҲҲМ (ПВО) тизимлари ракеталарни тутишга ҳаракат қилмоқда. Эроннинг Shahed-131/136 дронлари Исроил томон йўл олган, тахминан 2,5 соат ичида ҳужум кутилмоқда. Шу билан бир вақтда АҚШ ва Исроил самолётлари Теҳрон яқинидаги КСИР объектларига зарба бермоқда.

Ҳужум қилинган объектлар:

• Қатардаги Ал-Удейд авиабазаси

• Қувайтдаги Али аль-Салем авиабазаси

• БААдаги Ал-Дафра авиабазаси

• Баҳрайндаги АҚШ Бешинчи флоти базаси

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, АҚШнинг Эронга ҳужуми туфайли Дубай ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиниш хавфи остида.

Эроннинг қўшни Форс кўрфази давлатлари — Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Баҳрайн ва Қувайт — хавф остида бўлиши мумкин. Уларнинг Шарқ ва Ғарбдан бой хорижликларни жалб қилиш учун таянган хавфсизлик пуфаги қулаши мумкин.

Дубай узоқ вақтдан бери халқаро компанияларни таклиф қилиш орқали иқтисодиётини кенгайтиришга интилиб келган. Шаҳар яшаш ва болаларни тарбиялаш учун хавфсиз жой ҳисобланарди: жиноятчилик даражаси пастлиги ва можаролардан нисбатан яккаланиш тинч марказ қиёфасини яратди. Сиёсат ва хавфсизлик бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, бу қиёфа дарҳол йўқ қилиниши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: