Исроилнинг иккинчи «юзи»га ҳам шапалоқ тегди!..
Исроил шимолида «Ҳизбуллоҳ» фронти очилди:
-
Сўнгги 30 дақиқа ичида Ливан жанубидан Исроилнинг Кирьят-Шмона ва Метула шаҳарларига юзлаб ракеталар учирилди.
-
Исроил армияси (ЦАХАЛ) Ливан чегарасига қўшимча бронетехника ва минглаб аскарларни йўналтирмоқда. Бу урушнинг иккинчи фронти очилганидан далолат беради.
- Кирьят-Шмонада ёнғинлар: Ливандан учирилган «Катюша» ва «Буркан» ракеталари шаҳарнинг турар-жой секторига тушган. Бир нечта кўп қаватли уйлар ёниб кетган, аҳоли тўлиқ бомбапаноҳларга яширинган.
