Миланда мудҳиш ҳалокат: Трамвай рельсдан чиқиб, бинога бориб урилди

Миланда мудҳиш ҳалокат: Трамвай рельсдан чиқиб, бинога бориб урилди

Миланда трамвайнинг рельсдан чиқиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлди ва камида 40 киши жароҳатланди, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Бу ҳақда Италиянинг «Corriere della Sera» нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса жойида полициячилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Прокуратура эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш моддаси бўйича тергов бошлади. Тахминлардан бири сифатида сўнгги бекатда тўхтамаган ҳайдовчининг соғлиғи тўсатдан ёмонлашгани кўриб чиқилмоқда. Ҳайдовчи енгил жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, транспорт воситаси катта тезликда ҳаракатланган.

Трамвай рельсдан чиқиб кетгач, бинога бориб урилган ва йўлда пиёдаларни уриб юборган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: