Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Эй одамлар, сизлар унга жаноза ўқийверинглар, мен қарздор одамга жаноза ўқимайман, – дедилар. Шу пайт Жаброил (алайҳиссалом) ҳозир бўлиб!..

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): – Эй одамлар, сизлар унга жаноза ўқийверинглар, мен қарздор одамга жаноза ўқимайман, – дедилар. Шу пайт Жаброил (алайҳиссалом) ҳозир бўлиб!..

Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи мунавваранинг дарвозаларидан бирининг олдида ўтирган эдилар. Одамлар бир кишини тобутга солиб, жаноза ўқимоқ учун олиб келдилар.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом):
– Бу мурданинг ҳеч кимдан қарзи йўқми? – деб сўрадилар.
Бир киши:
– Ё Расулуллоҳ, бир одамдан тўрт танга қарзи бор эди, – деди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй одамлар, сизлар унга жаноза ўқийверинглар, мен қарздор одамга жаноза ўқимайман, – дедилар.
Шу пайт Жаброил (алайҳиссалом) ҳозир бўлиб:
– Эй Муҳаммад, сизга Худойи таоло салом юборди, Му­ҳаммад шу мурдага жаноза ўқисинлар, ҳар ким унинг жанозасини ўқиса, мен уни мағфират қилурман, – деди. Бироқ мен Аллоҳ таоло амри билан одам шаклида келиб, унинг қарзини адо қилдим. У қарздан халос бўлди, – дедилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй биродарим Жаброил, бу банда нима сабабдан бундай даража топди? – деб сўрадилар.
Жаброил (алайҳиссалом):
– Эй Муҳаммад, бу банда “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ҳар куни юз марта ўқир эди, шу сабабдан бундай даража топди. Чунки бу суранинг ичида Аллоҳ таоло сифатларининг баёни ҳамда Худойи таолога сано бордир. Ҳар ким умри давомида бир марта “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ихлос ва эътиқод билан ўқиса, бундай киши жаннатдаги борадиган жойини кўр­масдан жон бермас. Хусусан, ким ҳар намозда “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни қўшиб қироат қилса, савоби қиёмат куни ўша ўқиган кишини ва яқинларини, гарчи дўзахга муносиб бўлсалар ҳам, шафоат қилур, дедилар.
Манба: «Мисбоҳул анвор»
Дўстларингизга ҳам юборинг: