Сўнги 15-30 дақиқа ичидаги воқеалар!..Теҳрон устида «Номаълум объектлар»!..

Сўнги 15-30 дақиқа ичидаги воқеалар!..Теҳрон устида «Номаълум объектлар»!..

1. Теҳрон устида «Номаълум объектлар»:

  • Теҳрон осмонида кучли портлашлар товуши қайтадан янгради. Гувоҳларнинг хабар беришича, бу сафар Исроилнинг F-35 қирувчилари эмас, балки жуда кичик ўлчамдаги, тўда бўлиб учувчи («swarm drones») дронлар ҳужум қилган. Эрон ҲҲМ тизимлари шаҳар марказида фаол ишламоқда.

2. Суриядаги Эрон базаларига зарба:

  • Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Ҳомс ва Ҳама вилоятларидаги Эронга тегишли йирик қурол-яроғ омборларига зарба берди. Бу омборлардан Ливанга («Ҳизбуллоҳ»га) ракета етказиб берилиши тўхтатиб қолингани айтилмоқда.

3. Исроил шимолида «Қуруқликдаги ҳаракат» белгилари:

  • Ливан чегарасидаги Исроил артиллерияси сўнгги 10 дақиқа ичида «тутунли парда» (smoke screen) ҳосил қилувчи снарядларни қўллади. Ҳарбий экспертлар буни Исроил танкларининг Ливан ичкарисига кириши учун тайёргарлик деб баҳоламоқда.

4. Иордания қироллигидан огоҳлантириш:

  • Иордания Қуролли кучлари ўз ҳаво ҳудудини бузиб ўтган ҳар қандай ракета ёки дронни, у кимга тегишли бўлишидан қатъи назар (Исроил ёки Эрон), уриб тушириш бўйича «якуний буйруқ» олганини эълон қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: