ТЕЗКОР: Исроилдаги янги вайронагарчиликлар!!!
Кирьят-Шмона: Шаҳар марказига зарба. Ливандан учирилган «Буркан» оғир ракетаси шаҳар ҳокимияти биноси яқинига тушди. Камида 12 та кўп қаватли уй жиддий шикастланган. Шаҳарда кучли ёнғин давом этмоқда, ўт ўчирувчилар ракета ҳужумлари тўхтамаётгани сабабли воқеа жойига етиб бора олмаяпти.
-
«Рамат-Давид» авиабазаси (Шимолий Исроил): Ҳозироқ олинган маълумотга кўра, «Ҳизбуллоҳ» дронлари базанинг ёнилғи сақлаш омборига зарба берган. Исроил ҳарбий манбалари база ҳудудида катта ёнғин бошланганини тасдиқлади. Бу Исроил шимолидаги энг йирик ҳарбий аэродром ҳисобланади.
-
ЦАХАЛ ҳарбийлари орасидаги янги йўқотишлар: Ливан чегарасидаги тўқнашувда яна 6 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлгани ва 14 нафари яралангани маълум қилинди. Шу билан Исроилнинг бугунги умумий ҳарбий қурбонлари сони расман 24 нафарга етди.
-
Тель-Авив: «Иссиқлик тармоғи»даги портлаш. Шаҳар жанубидаги саноат зонасида ракета парчаси тушиши натижасида электр ва иссиқлик тақсимлаш маркази вайрон бўлди. Тель-Авивнинг бир нечта даҳалари (Яффо ва Холон) бутунлай чироқсиз қолди.
