Хитой элчихонаси фуқароларга Эронга сафар қилмасликни тавсия қилди

Хитой элчихонаси фуқароларга Эронга сафар қилмасликни тавсия қилди

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик ишлари департаменти фуқароларни Эронга сафар қилмасликка чақирди. Бу ҳақда 27 февраль куни The Global Times нашри хабар берди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, Эрондаги ҳозирги хавфсизлик вазияти инобатга олинган ҳолда фуқароларга мамлакатга боришдан тийилиш тавсия этилган. Шунингдек, Эронда бўлиб турган Хитой фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш ва имкони борича тезроқ мамлакатни тарк этиш маслаҳат берилган.

Баёнотда Хитойнинг Эрон ва қўшни давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари тижорат рейслари ёки қуруқлик йўналишлари орқали чиқиб кетмоқчи бўлган фуқароларга ёрдам кўрсатиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи Женевада бўлиб ўтган. The Wall Street Journal маълумотига кўра, эришилган натижалар томонлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: