Бамбардимонлар марказида юрган Муниса Ризаева тинчиб қолдими? Дубайда тинимсиз дрон ҳужумлари…
Ўзбек эстрадаси ёрқин юлдузи Муниса Ризаева кутилмаганда тармоқлар орқали ўз обуначиларига бироз хавотирли хабар билан юзланган эди. Хонанда айни дамда Яқин Шарқ минтақасида юзага келган мураккаб вазият туфайли барчадан тинчлик сўраб дуо қилишни илтимос қилди. Шундан буён ижтимоий тармоқларида кўриниш бермади. Дубай ҳаво йўллари ёпиқ. Дронлар ҳали у ҳали бу биноларга урилиб ётибди.
Гап шундаки, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлашган зиддиятлар сабабли бутун минтақада, хусусан, Дубай шаҳрида ҳам ҳаво қатновларида жиддий узилишлар кузатилмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан деярли барча халқаро ҳаво рейслари бекор қилинган бўлиб, катта эҳтимол билан ҳозирда Дубайдан Ўзбекистонга қайтиш парвозлари ҳам номаълум муддатга тўхтатиб қўйилган. Бошқа давлатда қолиб кетган хонанда обуначиларидан дунёда тезроқ тинчлик ўрнатилишини тилаб, қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган.
