Пеп Гвардиола: Рамазон туфайли рўза тутаётганлар бор. Ўйин бир-икки дақиқа тўхтаб қолса, нега норози бўляпсиз?

Пеп Гвардиола: Рамазон туфайли рўза тутаётганлар бор. Ўйин бир-икки дақиқа тўхтаб қолса, нега норози бўляпсиз?

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Лидс Юнайтед» мухлисларининг ўйинчиларга ифторлик қилишлари учун берилган танаффусга норозилик билдирганига муносабат билдирди:

«Рамазон туфайли рўза тутаётганлар бор. Ўйин бир-икки дақиқа тўхтаб қолса, нега норози бўляпсиз? Динларга ҳурмат кўрсатинг! Биз замонавий дунёда яшаяпмиз, шундай эмасми? Ҳозир дунёда нималар бўлаётганига қаранг. Гап барча динларни ҳурмат қилишда.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: