Трамп Эронга зарба беришда АҚШ ва Исроилга қўшилмаслигини айтган Буюк Британиянинг Бош вазиридан хафа
«У [Стармер] ҳеч қандай ёрдам бермади. Мен бундай ҳолатга дуч келаман деб ҳеч қачон ўйламагандим. Буюк Британия томонидан бундай муносабатни кутмаган эдим», — деди Трамп Британиянинг The Sun таблоидига берган интервьюсида.
Трамп АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар эндиликда «аввалгидек эмаслигидан» афсусда эканини билдирди.
2 март куни Стармер парламентдаги чиқишида Британия ҳукумати «ҳаво зарбалари орқали режимни ўзгартириш мумкинлигига ишонмаслигини» маълум қилди. Шунингдек, у Буюк Британия Эронга зарба беришда АҚШ ва Исроилга қўшилмаслигини, аксинча, минтақадаги иттифоқчиларига мудофаа соҳасида ёрдам беришга эътибор қаратишини таъкидлади.
