Хитой у ёққа ҳам бу ёққа ҳам «ўйнаяпти»да!

Хитой у ёққа ҳам бу ёққа ҳам «ўйнаяпти»да!

Хитой Эронни ҳам қўллаб-қувватламоқда ҳам босим ўтказмоқда. Хусусан, Хитой Эронга Ҳурмуз бўғозини очиқ сақлаш ва нефть ҳамда суюлтирилган табиий газ (LNG) жўнатмаларига ҳужум қилмаслик бўйича босим ўтказмоқда. Пекин катта даражада Форс кўрфази энергия таъминотига, айниқса Қатар газига таянади. Минтақадаги ҳужумлар сабаб танкерлар ҳаракати тўхтаб қолган, Қатар эса қисқа муддатга LNG ишлаб чиқаришни тўхтатган. Шу муносабат билан Хитой расмийлари Теҳронни глобал ва Хитой бозорлари учун муҳим бўлган энергия йўлларини нишонга олмасликка чақирган.

Хитой Эрон нефтининг энг йирик харидори ҳисобланади. Минтақадаги беқарорлик нефть нархининг кўтарилишига ва таъминот занжирининг узилишига олиб келади.
Эрон Хитойнинг ушбу глобал инфратузилма лойиҳасида муҳим транзит ва стратегик нуқта ҳисобланади.  Юқоридаги хабарларда айтилганидек, Хитой Теҳрон билан Ормуз бўғозини (дунё нефть савдосининг артерияси) очиқ қолдириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу Хитойнинг иқтисодий тизими учун ҳаётий муҳим масаладир.

эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Йи Эроннинг суверенитетини, хавфсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда уни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Хитой яширин қирувчи самолётларни аниқлаш учун Эронга YLC-8B радарларини топширди. Буларга шунингдек, F-15, F-16, F-35 ва B-2 бомбардимончи самолётлари ҳам киради. Улар Эроннинг ҳаво мудофааси тизимига уларни йўқ қилишда ёрдам беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: