Истеъдодли актёрнинг умри фожеали якун топди!..

Истеъдодли актёрнинг умри фожеали якун топди!..

Туркиялик ёш ва истеъдодли актёр Иброҳим Йилдиз 2026 йил 27 февраль куни 28 ёшида вафот этди.

Актёр сўнгги олти ой давомида комада бўлган. 2025 йил август ойида Туркияда кузатилган кучли шамол вақтида унинг устига дарахт қулаб тушган. Оғир тан жароҳати олган Йилдиз воқеа жойидаги гувоҳлар ёрдамида дарахт тагидан чиқарилиб, зудлик билан шифохонага олиб борилган.

Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида бир неча марта жарроҳлик амалиётини ўтказишган. Аммо узоқ давом этган кома ҳолатидан чиқолмаган актёр навбатдаги операцияга тайёргарлик кўрилаётган пайтда оламдан кўз юмди.

Марҳум Истанбул шаҳрининг Сўғанлиқ туманида жойлашган Сафо масжиди ҳудудида дафн этилди.

1998 йил 26 май куни Истанбулда туғилган Иброҳим Йилдиз тасвирий санъат ва интерьер дизайни соҳасида таҳсил олган. У 2015 йилдан актёрлик фаолиятини бошлаган. Унинг илк роли Муҳташам юз йил: Кўсем сериалидаги Ҳасан образи бўлган. Кейинчалик актёр Мени тингла ҳамда Бир пайтлар Кипрда каби лойиҳаларда ҳам иштирок этиб, томошабинлар эътиборини қозонган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: