Фирибгарларнинг янги «байрам схемаси»!
Эҳтиёт бўлинг, гўзал айёллар! Сизга кутилмаган совға эмас, балки «банкрот» бўлиш хавфи келмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, байрам кайфиятидан фойдаланган виждонсиз фирибгарлар янгича «қопқон» ўйлаб топишди. Уларнинг қурбони бўлиш жуда осон, лекин пулни қайтариш имконсиз!
Фирибгарлар схемаси оддий, лекин ўта хавфли:
1. Кутилмаган қўнғироқ: Сизга нотаниш рақамдан қўнғироқ қилиб, «Сизга номи сир қолган мухлисдан гул дастаси ва совға бор, етказиб беришимиз керак», дейишади.
2. Сеҳрли код: «Ҳисобот учун телефонингизга келган кодни айтинг» дейишади. Бу код аслида гул учун эмас, Сизнинг банк картангизга ёки Telegram’ингизга кириш учун калитдир!
3. Тамом: Кодни айтдингизми — картадаги боридан айрилдингиз! На гул бор, на совға, на пул!
Бу фрибгарлар айнан аёлларнинг нозик кўнгли ва байрам ҳаяжонидан фойдаланишмоқда. Ҳеч қачон, ҳеч кимга телефонга келган СМС-кодни айтманг. Текин гул дастаси ҳақидаги ваъдаларга ишонманг.
