Дўстлар чекинг носни, ёнигиздан қувинг ўша-ўшани… Олимлар носвойда 10 турдаги заҳарли моддани аниқлашди!..

Дўстлар чекинг носни, ёнигиздан қувинг ўша-ўшани… Олимлар носвойда 10 турдаги заҳарли моддани аниқлашди!..

Секин таъсир қилувчи бомба: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган носвой таркибида олимлар 10 турдаги заҳарли моддаларни аниқлади.

Олимлар Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида ишлаб чиқарилган носвой намуналарини текшириб, уларнинг барчаси таркибида инсон саломатлигига хавф туғдирадиган заҳарли ва хавфли кимёвий моддалар борлигини аниқлади.

Шунингдек, носвой истеъмол қилишнинг қуйидаги зарарли оқибатлари санаб ўтилди:

• саратон (оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва бошқа аъзолар);

• юрак-қон томир касалликлари;

• репродуктив касалликлар (бепуштлик);

• семириш;

• иммун тизимида бузилишлар;

• эндокрин тизимда носозликлар ва туғма нуқсонлар ривожланиши.

«Ўзбек носвойи таркибидаги заҳарли моддалар сигареталарга нисбатан бир неча баробар кўп!» — дейишади олимлар.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: