Мошинасига ёқилғи қуйиш учун яна битта мошина сотиб олиши керакми?! (Видео)
«Яқинда заправкада автомобилимга ёқилғи қуйдим. Ўша ерда QR-код бор экан, QR-кодни сканер қилдим, у «Click»га кирди ва «Click» орқали тўловни амалга оширдим. Тўлов пайтида фоиз олар экан. Олдин нақд берсак, мисол учун, ҳеч қанақа фоиз бўлмасди, йўқ жойдан фоиз пайдо бўлди. Майли, мисол учун, мажбурмиз, энди нақд берсак олмайди, чунки… тўладик.
Гап унда ҳам эмас, масалани яна битта жойи кейин бошланди.
Бир ака ўша ерда сканер қилиб турибдилар, олмаяпти телефонлари. Кейин у ерда битта банк ходими ҳам бор экан, адашмасам, одамларга ёрдам бериб, тушунтириб турибди. Улар айтяптилар унга қараб: «Ишламаяпти-ку QR-кодинг», деяптилар. Кейин бу айтяпти: «Сиз мана…» деб мени кўрсатяпти-да, «Мана, буларники ишлади-ку, муаммо сизнинг телефонингизда, бизда эмас», деб айтяпти.
Энди ака менга қарадилар, телефонимга қарадилар-да, ҳеч нарса дея олмадилар. Мен хижолат бўлиб кетдим ўша ерда. Нима учун? Менда «iPhone 17 Pro Max». «iPhone 17 Pro Max» ўзларинг биласизлар, ўша гигабайтидан келиб чиқиб, 1600 доллардан ҳозирги кеча-кундузда 3000 долларгача.
Энди мен хижолат бўлганим — ака қанақа машинадалигини билмайман, қўлларида оддий «Samsung». Энг қизиғи, битта автомобилга ёқилғи қуйиш учун яна битта автомобилнинг пулига телефон олиш керакми шунда одамлар? 1600, 2500, 3000 долларга машина беради, «Matiz» беради, «Jiguli» беради, мисол учун «Nexia-1» беради, «Nexia-2» беради, «Damas» беради сал эскироқ ёки ўша алоқаси бошқачароқ бўлса ҳам, «Spark» беради мундороқ бўлса ҳам, мисол учун. Унга ёқилғи қуйиш учун яна битта олиш керакми?
Энди мен демоқчиманки, бу нарсаларни жорий қилаётган пайтда фақатгина анави халқни деймизми, одамларни яхши телефондан фойдаланадиганларини ҳисобга олмаслик керак эди-да. Сал оддийроқ телефонлар… Ўша акада «Samsung» турибди-да, мен хижолат бўлиб кетдим просто мени кўрсатганларида. Эски, оддий «Samsung»и бор ёки бошқа бир телефон, ё мисол учун «Mi»нинг эскироқлари бўладиган бўлса, ўшалар борини ҳам ҳисобга олиш керак-да, ўртоқлар.
Энди бу ерда ким ҳақ? У ака айбдорми ёки тизим нотўғрими мана шу тўлов?»
