Эрон халқи бир тану бир жон!

Эрон халқи бир тану бир жон!

Эрон халқи мамлакат ҳукуматининг Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан (ЯҚТШ/ДНЯО) чиқиш ғоясини маъқуллади. Бу ҳақда 4 апрель куни Эрон дипломатик манбаси хабар берди.

«ЯҚТШдан чиқиш — ҳозирча фақат парламент ва жамиятдаги муҳокама, холос. Халқ буни хоҳламоқда, МАГАТЭга [Халқаро атом энергияси агентлиги] нисбатан жуда катта эътирозлар бор, аммо ҳозирча шартномада қоляпмиз ва мажбуриятларга амал қиляпмиз», — деди манба журналист билан суҳбатда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Ислом Республикаси шартнома шартларини ҳали бажармоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: