Ўзбекистон Португалияга бош оғриқ бўлади
«Спартак» клуби собиқ ҳимоячиси Валери Кечинов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида гапирди.
«Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дебют мундиалининг ўзидаёқ жуда кучли гуруҳдан жой олди. Бу ерда иккита аниқ фаворит бор – Португалия ва Колумбия. Лекин ўйлайманки, Ўзбекистон уларнинг асабини бузади ва бош оғриқ бўлади», – деди Кечинов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг «К» гуруҳидан жой олган ва Португалия, Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари билан баҳс олиб боради.
