Ялоқхўрлик вазифасини баржарганларинг учун манави ҳисоб рақамга пул ташла! Бўлмаса!..

Ялоқхўрлик вазифасини баржарганларинг учун манави ҳисоб рақамга пул ташла! Бўлмаса!..

Минтақада янги можаро: Теҳрон Саудия Арабистони, БАА ва яна учта давлатни Халқаро судга судрамоқчи!

Эрон Ислом Республикаси АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этгани учун Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Иорданиядан расман компенсация (товон пули) талаб қилди.

Бу ҳақда 14 апрель куни Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани баёнот берди.

«Ушбу бешта давлат ўзларининг халқаро ҳуқуққа зид ҳаракатлари билан Эрон Ислом Республикаси олдидаги халқаро мажбуриятларини буздилар ва шу орқали халқаро жавобгарликка тортилдилар», — деб иқтибос келтиради сиёсатчининг сўзларидан «Tasnim» агентлиги.

АСОСИЙ ТАЛАБ: Мақолада таъкидланишича, ушбу давлатлар Эронга етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаб беришлари шарт!

Бу нимани англатади? Эрон нафақат сиёсий, балки улкан молиявий даъво билан чиқмоқда. Бу баёнот Яқин Шарқдаги дипломатик алоқаларни остин-устун қилиб юбориши мумкин. Агар бу давлатлар рад жавобини берса, Теҳрон қандай йўл тутади? Вазият портлаш ёқасида!

Дўстларингизга ҳам юборинг: